Бугун
15
Ўзбек

Мбаппе Франция миллий жамоасининг машғулотларида қатнашмади

Футбол
7 октябр, 07:12
Дешам шогирдлари ЖЧ-2026 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
ФОТО: Насрулло Каримов
Насрулло Каримов Редактор
Мбаппе Франция миллий жамоасининг машғулотларида қатнашмади
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция миллий жамоасининг машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Диде Дешам шогирдлари 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинларига тайёргарликни бошлаган.

Мбаппе эса машғулотни Испания Ла Лигаси доирасидаги «Вилярреал»га (3:1) қарши ўйинда олган жароҳати сабабли ўтказиб юборган.

Маълумот учун, Франция миллий жамоаси навбатдаги саралаш учрашувини 10 октябр куни Озарбайжонга қарши ўтказади.

Бугунги янгиликлар