Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсум Чемпионлар лигасида ким фаворит эканини айтиб ўтди.
«Мен ҳар доим «Реал Мадрид»ни айтаман. Европада кучли жамоалар кўп, буни ўтган йили янги формат туфайли кўрдик. Бу йил янада қизиқарли бўлади», - деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «қироллик клуби» Чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб борган эди.
Ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳисобланади. Луис Энрике шогирдлари финалда «Интер»ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этган.