«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Белгия миллий жамоаси ихтиёрини тарк этди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 32 ёшли футболчи жисмоний ҳолатини яхшилаш учун машғулотларга эътибор қаратишга қарор қилган. Шу сабабли у миллий жамоа билан АҚШга йўл олмайди.
Ушбу танаффус давомида Белгия АҚШ ва Мексика миллий жамоаларига қарши ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади. Учрашувлар мос равишда 28 март ва 1 апрел кунларига белгиланган.
Ушбу мавсумда Лукаку «Наполи» сафида барча турнирларда 7 та баҳсда иштирок этиб, 1 та гол урган. У мавсумнинг катта қисмини 14 август куни «Олимпиакос»га қарши ўртоқлик баҳсида олган жароҳати сабаб ўтказиб юборган.