Бугун
15
Ўзбек

Италиянинг ЖЧ-2026 саралаши плей-оффи учун таркиби эълон қилинди

Футбол
20 март, 13:00
Гаттузо шогирдлари мундиалга чиқиш учун икки ўйинни ютишлари керак. Киеза узоқ танаффусдан сўнг чақирилди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Италиянинг ЖЧ-2026 саралаши плей-оффи учун таркиби эълон қилинди
Foto: Getty Images
26.03.2026 FT ЖЧ. Саралаш. Европа Италия Италия 2 : 0 Шимолий Ирландия Шимолий Ирландия

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо ЖЧ-2026 саралашининг ўтиш босқичи баҳсларига таркибни маълум қилди.

«Мовий гвардия»нинг Евро-2020да ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган Федерико Киеза узоқ танаффусдан сўнг таркибга чақирилди.

Жамоa 26 март куни Шимолий Ирландияга қарши ўйнайди ва агар ғалаба қозонса, 31 март санасида Уэлс — Босния ва Ҳерцеговина жуфтлиги ғолибига қарши мундиал йўлланмаси учун тўқнаш келади.

Дарвозабонлар: Элиа Каприле («Каляри»), Марко Карнезекки («Аталанта»), Жанлуижи Доннарумма («Манчестер Сити»), Алекс Мерет («Наполи»).

Ҳимоячилар: Алессандро Бастони («Интер»), Алессандро Буонжорно («Наполи»), Риккардо Калафиори («Арсенал»), Андреа Камбиязо («Ювентус»), Диего Коппола («ФК Париж»), Федерико Димарко («Интер»), Федерико Гатти («Ювентус»), Жанлука Манчини («Рома»), Марко Палестра («Каляри»), Жоржо Скалвини («Аталанта»), Леонардо Спинаццола («Наполи»).

Яримҳимоячилар: Николо Барелла («Интер»), Брайан Кристанте («Рома»), Давиде Фраттези («Интер»), Мануэл Локателли («Ювентус»), Никколо Пизилли («Рома»), Сандро Тонали («Нюкасл»).

Ҳужумчилар: Федерико Киеза («Ливерпул»), Франческо Эспозито («Интер»), Мойзе Кен («Фиорентина»), Маттео Политано («Наполи»), Жакомо Распадори («Аталанта»), Матео Ретеги («Ал Қодисия»), Жанлука Скамакка («Аталанта»).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
  • Шимолий Ирландия Шимолий Ирландия
  • ЖЧ. Саралаш. Европа ЖЧ. Саралаш. Европа
Бугунги янгиликлар