Live
2
Ўзбек

Илҳом Мўминжонов: «Чемпионлик учун «Орол», «Металлург» ва «Шўртан» курашади»

Футбол
5 июн, 03:57
Бекобод клуби бош мураббийи Ғузордаги баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Илҳом Мўминжонов: «Чемпионлик учун «Орол», «Металлург» ва «Шўртан» курашади»
Фото: Металлург ПФК

Пролига 9-турида «Металлург» сафарда «Шўртан» жамоаси билан рўбарў келди. Ўйиндан кейин бекободликлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

«Муросасиз курашларга бой учрашув бўлди. Голгача ўйин бўлди, хавфли вазиятлар унчалик кўп бўлмади. Ҳа, стандартлар бўлди, лекин буни хавфли вазият деб ҳисобламайман. «Шўртан»ни ғалаба билан табриклайман.

Энди кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз лозим, чунки «Орол» билан «Шўртан» илгарилаб кетяпти. Биринчи давра тугашига битта тур бор, шу ўйинни яхши ўтказиб олишга ҳаракат қиламиз.

Айтганимдек, ўйин голгача бўладиган бахслардан бўлди. Гол уриб олгач, «Шўртан» ҳимояни айниқса мустаҳкам ушлади, бизда эса заҳирадан тушганлар ўзларини кўрсата олишмади.

«Шўртан»нинг заиф нуқталари? «Шўртан» — яхши жамоа. Заиф нуқтаси бўлганида, бизни юта олмасди. Ўйин давомида нисбатан ҳужум чизиғимиздан кўнглим тўлмади.

Пролигада чемпионликка «Орол», «Металлург» ва «Шўртан» жамоалари курашади. Шу учта жамоадан бошқа чинакам даъвогарни кўрмаяпман. Биз учун ҳар бир ўйин қийин ўтяпти. Ҳар бир рақиб биз билан ўйинда майдонга бошқача мотивация билан тушяпти. Ҳали биринчи давра ҳам тугагани йўқ, энг қизиғи ҳали олдинда деб ўйлайман. Ким чемпион бўлишини вақт кўрсатади. Бизга эса яна яримҳимоячи ва ҳужумчи керак», — дея Мўминжоновнинг сўзларидан келтиради «Металлург» матбуот хизмати.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Металлург Металлург
  • Шўртан Шўртан
Бугунги янгиликлар