Суперлигада май ойининг энг яхшилари эълон қилинди ва совринлар «Пахтакор» аъзоларига насиб этди.
4 та ўйинда 4 та гол урган ҳужумчи Игор Сергеев энг яхши футболчи деб топилган бўлса, 3 та баҳсда 3 та ғалаба қайд этган Камолиддин Тожиев энг яхши мураббийга айланди.
Аввалроқ энг чиройли гол ҳам аниқланган. Бу номинацияда «Қизилқум» (3:2) дарвозасига жаримадан гол урган «Динамо» яримҳимоячиси Ойбек Ўрмонжонов ғолиб бўлганди.