Бугун
12
Ўзбек

Globe Soccer Awards 2026 йилнинг энг яхши мураббийи соврини учун номзодларни эълон қилди

Футбол
18 ноябр, 05:43
    7
Ўтган йилда мукофот «ПСЖ» устози Луис Энрикега насиб қилганди.
Globe Soccer Awards 2026 йилнинг энг яхши мураббийи соврини учун номзодларни эълон қилди
Фото: Getty Images

Globe Soccer Award мукофоти матбуот хизмати 2026 йил якунларига кўра энг яхши мураббий соврини учун номзодларнинг расмий рўйхатини эълон қилди.

Мукофот учун бутун дунё клублари ва миллий жамоаларида фаолият юритаётган 10 нафар мутахассис кураш олиб боради:

• Микел Артета («Арсенал», Лондон);
• Кристиан Киву («Интер», Милан);
• Унаи Эмери («Астон Вилла»);
• Сеск Фабрегас («Комо»);
• Луис Энрике («ПСЖ»);
• Ҳанси Флик («Барселона»);
• Луис де ла Фуэнте (Испания миллий жамоаси);
• Венсан Компани («Бавария»);
• Пере Ромеу («Барселона» аёллар жамоаси);
• Лионел Скалони (Аргентина миллий жамоаси).

Маълумот учун, 2025 йилда энг яхши мураббий соврини «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикега насиб этган эди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар