Жаҳоннинг еттинчи ракеткаси, америкалик теннисчи Тейлор Фритц 18 ёшли испан футболчиси Ламин Ямалнинг жаҳон чемпионати-2026даги ўйинига ҳазиломуз тарзда муносабат билдирди.
«Ямал деган йигит ёмон эмас экан… Фикримча, унинг МЛСда (Америка футбол лигаси, Европанинг топ чемпионатларига қараганда даражаси пастроқ. — таҳрир. изоҳи) ўйнаш имконияти бор, агар у ўсишда давом этса.
Майли, ҳазиллашдим, агар тушунмаган бўлсангиз, бу шунчаки кликбейт эди», — деб ёзди Фритц ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Кеча, 10 июл куни, Ямал ЖЧ-2026 1/4 финал босқичида Испания — Белгия ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Маълумот учун, Испания миллий жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олди.