Бугун
8
Ўзбек

Франк – «Тоттенҳэм» тарихидаги энг ёмон мураббийи

Футбол
11 феврал, 08:13
«Тоттенҳэм»нинг АПЛдаги ғалабасиз серияси ҳам 8 ўйинга етди.
Франк – «Тоттенҳэм» тарихидаги энг ёмон мураббийи
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби бугун, 11 феврал куни бош мураббий Томас Франкни истеъфога чиқарганини эълон қилди.

Opta Sport нашри хабар беришича, даниялик 52 ёшли мутахассис АПЛ доирасида камида 5 ўйин ўтказган мураббийлар орасида энг ёмон натижани қайд этган.

Франк бошчилигида «тақачилар» Англия Премер-лигасида 26 та ўйин ўтказиб, атиги 29 очко жамғарган. Бу ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинга 1,12 очко демакдир. Бу рақамлар тарихидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм»нинг АПЛдаги ғалабасиз серияси ҳам 8 ўйинга етди.

Бугунги янгиликлар