«Тоттенҳэм» клуби бош муаббий Томас Франкни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, «тақачилар» даниялик 52 ёшли мутахассис ўрнини босадиган бир нечта мураббийлар билан музокарага киришган. Клуб тез орада янги мураббийнинг номини эълон қилади.
Маълумот учун, Франк 2025 йилнинг ёзидан бери «Тоттенҳэм»ни бошқариб келаётганди.
Клуб АПЛ доирасида 8 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. 26 ўйиндан сўнг 29 очко тўплаб, 16-поғонада бормоқда. Европа Чемпионлар лигасида эса 17 очко билан 4-ўринни эгаллади ва тўғридан тўғри 1/8 финалга йўлланма олган.