Қирғизистон чемпионати ҳам йилдан йилга ўз савиясига эга бўлмоқда. Бу мавсум иштирокчилар сони 14тага етказилди. Хукумат томонидан клублар молиялаштирилди. Натижада легионерлар сони ҳам оширилди. Бу борада клубларнинг ўзбекистонлик ўйинчиларга эътибори ошди.
Қолаверса, айрим жамоаларда ўзбек мутахассислари ишламоқда. Ислом Аҳмедов, Лутфулло Мажидов каби мураббийларни кўриш мумкин.
Шунингдек, жамоаларда Илдар Маматказин, Абдуғани Камолов, Жавоҳир Соҳибов, Иззат Абдуллаев, Андрей Сидоров каби номдор футболчилар бор.
Қуйида жамоаларда ўйнаётган ўзбекистонлик футболчиларни кўришингиз мумкин:
«Дордой»: Талгат Нигматулин
«Алай»: Мирзоҳид Маматханов, Жамшид Қобулов, Илдар Маматказин, Исмоил Абдураҳмонов, Сарвар Аблаев.
«Абдиш-Ата»: Муҳаммадали Турсунов

«Нефтчи»: Алижон Алижонов, Сирожиддин Башриддинов, Фарҳод Мираҳматов, Шоҳруҳ Абдуманнопов
«Мурас Юнайтед»: Азиз Кашибханов
«Озгон»: Ислом Абдуллаев, Иззат Абдуллаев, Жавоҳир Соҳибов,
«Талант»: Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Улуғбек Шарипов,
«Бишкек Сити»: Абдуғани Камолов

«Азиягол»: Тимур Набиев, Азамат Максумов
«ОшМУ»: Марадона Сафаров, Жасурбек Умурзақов, Шукуржон Рустамжонов, Пўлат Шарифов, Беҳруз Шодмонов, Шерзод Қодиров, Андрей Сидоров

«Илбирс»: Дадахон Юсупов
Мураббийлар
«Азиягол»: Ислом Аҳмедов
«ЎшМУ»: Лутфулло Мажидов
