Антонин Кински ўйиннинг 17 дақиқасида 3 та гол ўктазиб юборди ва мураббий уни дарҳол алиштиришга қарор қилди.
Ҳозирда «Фиорентина» сафида тўп тепаётган «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ дарвозабони Давид де Хеа ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали «Тоттенҳэм Хотспур» посбони Антонина Кинскини қўллаб-қувватлади. «Атлетико»га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финал биринчи баҳсида Антонин 17 дақиқада учта гол ўтказиб юборди.
«Дарвозабон бўлмаганлар бу позицияда ўйнаш қанчалик қийинлигини ҳеч қачон тушуна олмайди. Бошингни баланд тут ва ҳаммаси яхши бўлади», — деб ёзди испаниялик.
Жамоаларнинг жавоб баҳси 18 март куни «Тоттенҳэм Хотспур»нинг Лондондаги уй стадионида бўлиб ўтади.