Live
1
Ўзбек

Бензема «Ал Иттиҳод»ни тарк этади – манба

Футбол
10 декабр, 12:11
Карим Саудия клуби билан хайрлашадиган бўлса, «Лион»га қайтиши мумкин.
Бензема «Ал Иттиҳод»ни тарк этади – манба
Фото: Getty Images

«Ал Иттиҳод» клуби ҳужумчи Карим Бензема билан шартномани узайтирмайди. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар берди.

Манбага кўра, франциялик 37 ёшли футболчи Жидда клуби билан янги шартнома имзоламаган. Клуб томонидан ҳам бу борада таклиф берилмаган.

Бензема Саудия клуби билан хайрлашадиган бўлса, «Лион»га қайтиши мумкин. клуб ишқибозлари унинг қайтишини хоҳламоқда. Бироқ унинг юқори молиявий талаби муаммо бўлиш эҳтимоли бор.

Бу мавсумда Карим «Ал Иттиҳод» таркибида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бугунги янгиликлар