Live
1
Ўзбек

Бартомеу: «Месси билан шартномани узайтиришнинг имкони бўлган»

Футбол
29 март, 15:39
«Барселона» клуби собиқ президенти 2021 йил жамоадан Лео қай тариқа кетганини ёдга олди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Бартомеу: «Месси билан шартномани узайтиришнинг имкони бўлган»
Foto: Getty Images

«Барселона» клуби собиқ президенти Ҳосеп Мария Бартомеу 2021 йил жамоа таркибини Лионел Месси тарк этганини ёдга олди.

«Агар клубнинг янги раҳбарияти барча зарур чораларни кўрганида, Лео билан шартнома муддатини узайтириш ва янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш имкони бўларди. Янги раҳбарият тезроқ ҳаракат қилганида, биз янги битим имзолардик. Гап менинг жамоамда эмас, балки молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилиш зарур, сабаби янги раҳбарият чиқимларни 555 млн еврогача кўпайтириб юборди. Лига бу сумма миқдорини кўргач, қайта текширув зарур деб ҳисоблади. Такрорий ревизия 283 млн евро этиб белгилади. «Барселона» ўз таклифини сақлаб қолишга қарор қилди, лига уни маъқуллади ва натижада клуб фейр-плей қоидаларига амал қилиш учун имкониятларини қўлдан бой берди. Ачинарлиси вазият ҳалигача деярли ўзгармаган», — деди Бартомеу Sport.es’га.

Ҳосеп Мария Бартомеу «Барселона» собиқ президенти бўлиб, 6,5 йил — 23 январдан 2014 йил 27 октябргача президент лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси 2021 йил август ойида «Барселона»ни тарк этганди. Томонлар шартномани узайтириш шартлари бўйича. Томонлар шартномани узайтириш борасида келишиб олдилар, аммо Испания Ла Лигасининг қатъий молиявий қоидалари туфайли у билан шартнома туза олмадилар.

Бугунги янгиликлар