«Барселона» 10 август куни «Камп Ноу» стадионига қайтади. Бу ҳақда клуб ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
«10.08.2025. Уйда кўришгунча», — дейилади хабарда. Ўйингоҳда 2022/2023 йилги мавсумдан сўнг қайта таъмирлаш ишлари бошлаб юборилганди.
2022 йилда Spotify стадионни «Spotify Камп Ноу»га ўзгартиради. Боиси, компания клубдан стадион номига эгалик қилиш ҳуқуқини 4 йилга 310 миллион доллар эвазига сотиб олганди.
Аввалроқ «Барселона» Рэшфордни ижарага олиш бўйича таклиф тайёрлаётгани маълум қилинганди.
