Бугун
22
Ўзбек

«Астон Вилла» яримҳимоячиси билан янги шартнома имзоламоқчи

Футбол
2 сентябр, 08:31
Клуб 22 ёшли хавбек билан ҳамкорлик муддатини узайтирмоқчи.
«Астон Вилла» яримҳимоячиси билан янги шартнома имзоламоқчи
Фото: Gettyimages

«Астон Вилла» 22 ёшли хавбек Ламар Богард билан яқин орада янги битим имзолашни ниятида. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотларга кўра, «Астон Вилла» нидерландиялик футболчи учун янги битим тайёрламоқда. Аввалроқ Бирмингҳем клуби футболчисини «Ипсвич» ва «Брайтон»га сотишни истамаганди. Футболчини таркибда сақлаб қолишни бош мураббий Унаи Эмерининг шахсан ўзи хоҳлаган.

Янги мавсумда Богард иккита ўйинда майдонга тушишга улгурди, лекин самарали ҳаракатлар амалга оширмади.

Маълумот учун, яримҳимоячининг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Бугунги янгиликлар