«Андижон» жамоаси янги мавсум учун селекция ишларини бошлаб юборди. Клуб ўтган мавсум «Бунёдкор» сафида ўйнаган грузиялик яримҳимоячи Имеда Ашортиа билан келишувга эришди. Футболчи билан шартнома имзоланди ва энди у 2026 йилги мавсумни «Андижон» либосида ўтказади.
Маълумот учун, Имеда Ашортиа 1996 йил 30 октябрда Грузиянинг Мартвили шаҳрида туғилган. У аввал «Мартвили», «Дила», «Колхетти-1913», «Схинвал», «Телави» (барчаси Грузия), Озарбайжоннинг «Туран Товуз» ва Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоаларида тўп сурган.
2025 йил «Бунёдкор» сафида Ашортиа Суперлига ва Кубок доирасида жами 33 учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.