Абдуқодир Ҳусановга «Gelik»ни ким совға қилгани маълум бўлди
«Манчестер Сити» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга «Gelik» автомобили совға қилинди.
Tribuna.uz сайтига маълум бўлишича, асли қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Улуғбек Асанбаев қимматбаҳо автомобилни Ҳусановга тўёна қилган. Ўз вақтида «Пахтакор» ва «Дўстлик» жамоаларида тўп сурган Асанбаев сўнгги йилларда футболчиларнинг хориж клубларига ўтишини ташкил қилишда жонбозлик кўрсатиб келаётганди.
21 ёшли Ҳусанов май ойида бўйдоқлик билан хайрлашиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Ҳусанов ушбу автомобилни маҳрга бериш учун харид қилгани ҳақида хабарлар тарқалган, кейин эса рад этилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар