Британиялик боксчи Энтони Жошуа Тайсон Фюрига қарши бўлажак жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. У рақибини муддатидан аввал мағлуб этишига ишонч билдирмоқда.
«Албатта, менинг мақсадим — жангни имкон қадар эртароқ якунлашга ҳаракат қилиш. Менинг маҳоратиим — рақибларни рингга қулатиш ва уларни канвасга михлаб қўйиш. Бу борада кучли эканимга ишонаман. Мен Фюрини 10 раунд ичида тор-мор қиламан», — деди Жошуа.
Қайд этиш лозим, Энтони Жошуа ва Тайсон Фюри ўртасидаги тўқнашув бокс оламида узоқ вақтдан бери кутилган жанглардан бири ҳисобланади. Икки британиялик оғир вазн юлдузи ўртасидаги қарама-қаршилик аввал ҳам бир неча бор муҳокама қилинган, аммо турли сабабларга кўра амалга ошмаганди.
Маълумот ўрнида, Фюри — Жошуа жанги 11 декабр куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади. Аввалроқ ушбу жанг бекор қилиниши мумкинлиги маълум қилинганди.