Бугун
28
Ўзбек

Ўзбекистон Суперкубогини Темур Тўхтасинов бошқаради

Футбол
13 март, 11:47
Беллашув 15 март куни Андижондаги «Бобур арена»да бўлиб ўтади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Ўзбекистон Суперкубогини Темур Тўхтасинов бошқаради
Фото: UzFHM

Ўзбекистон Суперкубоги финалида «Нефтчи» ва «Пахтакор» ўзаро тўқнаш келади. Беллашув 15 март куни Андижондаги «Бобур арена»да бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази бу баҳсда ишлайдиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди. Унга кўра, беллашувни Темур Тўхтасинов бошқаради. Унга қанотларда Анвар Маражабов ва Зиёдулло Абдураҳмоновлар кўмаклашади.

Ушбу баҳсда қуйидаги расмий шахслар ишлайди.

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов.
Захира ҳаками: Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов.
АВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.
Комиссар: Шоҳрух Саид.

Бугунги янгиликлар