Спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида навбатдаги кун баҳслари ортда қолди.
Словакияда ташкил этилаётган чемпионатнинг ортда қолган кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медал:
-60 кг: Достонбек Орипов
Бронза медал:
-50 кг: Нилуфар Нурмуҳаммадова
-53 кг: Соҳибжамол Эсбўсинова
Юнон-рум кураши баҳсларининг якунига кўра, Ўзбекистон вакиллари 95 очко билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Эрондан кейин учинчи ўринни қўлга киритишди.
Бугун, 20 август куни кечки дастурда ўзбекистонлик қизлардан Муҳайё Нарзиллоева -65 кг вазн тоифасида финал баҳсини ўтказса, Феруза Кайратдинова (-62 кг) бронза медали учун кураш олиб боради.
Финал:
-65 кг: Муҳайё Нарзиллоева — Маргарита Салназарян (Россия)
Бронза медали учун:
-62 кг: Феруза Кайратдинова / Ўзденур Ўзмез (Туркия) — Йифан Чжу (Хитой)
Юнон-рум кураши. Ўзбекистон U-20 жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди
Бошқа спортлар
20 август, 11:15
19 август кунги беллашувларда 1 та кумуш ва 2 та бронза қўлга киритилди.
Foto: United World Wrestling