«Арсенал» ва «Манчестер Сити» клублари собиқ яримҳимоячиси Патрик Виейра АПЛ 33-туридан ўрин олган марказий баҳсдан сўнг Лондон клубининг чемпион бўлишига ишонмаяпти.
Ўзаро тўқнашувдаги ғалабадан сўнг Манчестер клуби турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди ва бир ўйини кам бўлган ҳолда пешқадам «тўпчилар»дан 3 очкога орқада.
«Арсенал» яхши ўйин кўрсатди. Аммо оддий яхши жамоалар билан буюк жамоалар ўртасидаги фарқ шундаки, баъзилари ғалаба қозонишга ўрганмаган, бошқалари эса доим шу даражада рақобат қилади. Бу фарқни майдонда ҳам сезиш мумкин эди ва бугун топ-ўйинчилар ҳал қилувчи таъсир кўрсатди.
«Ман Сити» формага киряпти. «Арсенал» бу ҳолатдан қандай чиқиб кетишини кўриш қизиқ бўлади, чунки бу — улар учун жуда катта тушкунлик. Энди улар янада каттароқ босимни ҳис қилади. Мен доим жамоанинг психологик кучини савол остига қўйганман ва бугунги натижадан кейин шубҳам янада ортди. Менимча, «Ман Сити» ўз мақсадига эришади», – деди Виейра Sky Sports эфирида.