«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 33-тур доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин (1:2)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мағлубиятга бир нечта омилларни сабаб сифатида айтишим мумкин. Омад ҳам катта аҳамиятга эга.
Иккинчи эпизодда «рикошет» бўлди ва тўп Ҳоландга келиб тушди. Шунингдек, индивидуал маҳорат ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бундай вазиятларда совуққон бўлиш, аниқ ва қатъий ҳаракат қилиш керак.
Ўйин бошида ҳам, охирида ҳам жамоанинг характерини кўриш мумкин эди. Айрим вазиятларда консентрация етишмади, аммо умуман олганда биз ўйинни режалаштирганимиздек назорат қилдик ва ғалаба учун яхши имкониятларга эга бўлдик.
Шунга қарамай, олдинда яна бешта ўйин бор. Биз ўзимизни тиклаб, олдинга ҳаракат қилишимиз керак, чунки бу ўйинда ижобий жиҳатлар ҳам кўп бўлди.
Биз жуда кўп ўйин ўтказяпмиз, бу ҳам таъсир қиляпти. Бироқ ижобий томони шундаки, бугун ўз даражамизни кўриб олдик.
Олдинда яна 5 та ўйин бор ва биз охиригача курашамиз. Бунга қодир эканимизга тўлиқ ишонамиз. Жамоамизнинг қандай эканини яна бир бор намойиш этдик. Ҳаммаси ўз қўлимизда, имконият ҳали ҳам бор», — деди Артета ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.