«Болоня» «Айнтрахт» ҳимоячиси Артур Теате трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди. Фабрицио Романонинг хабар беришича, битим дастлабки ижара асосида амалга оширилади.
Келишувда футболчини 15 млн еврога сотиб олиш имконияти ҳамда «Айнтрахт» фойдасига 15 фоизлик кейинги сотувдан улуш банди мавжуд.
Теате яқин 24 соат ичида тиббий кўрикдан ўтиши ва «Болоня» сафига қўшилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 26 ёшли белгиялик футболчи 2021/22 йилги мавсумда ҳам «Болоня» сафида ижара асосида ўйнаган.