Live
1
Ўзбек

Роналду «Ан Наср»да 2 йиллик шартнома учун 575 млн евро маош олади – The Sun

Футбол
26 июн, 14:19
Футболчининг янги шартномасидагни барча тафсилотлар маълум бўлди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Роналду «Ан Наср»да 2 йиллик шартнома учун 575 млн евро маош олади – The Sun
Фото: Getty Images

Португалиялик 40 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду спорт тарихидаги энг даромадли шартномани имзолади.

The Sun хабарига кўра, футболчи «Ан Наср» билан 2027 йилнинг ёзига қадар янги битимни имзо чекди. Бу муддат давомида у 575, 6 миллион евро маош олади.

Роналду йилига 178 млн фунт маошдан ташқари 24,5 млн фунт миқдорида бонус олади. Агар у шартномасининг иккинчи йилида клубда қолса, яна 38 млн фунт миқдорида қўшимча бонус пулига эга бўлади.

Бундан ташқари, Криштиану жамоанинг 15 фоиз акцияси, яъни 33 млн фунтга эгалик қилади. Саудия Арабистонининг «Олтин бутса»сини қўлга киритса, 4 млн фунт, «Ан Наср» кубок ютса, 8 млн фунт миқдоридаги бонусларга эга бўлади.

Шунингдек, Саудия компаниялари билан ҳомийлик шартномаларини имзолайди ва бундан 60 млн фунтгача даромад топиши мумкин.

Янги битимга кўра, клуб Роналдуга 16 нафар ходимни бириктиради: уч нафар ҳайдовчи, 4 нафар хизматчи, икки ошпаз, уч боғбон ва 4 нафар қўриқчи.

Бугунги янгиликлар