Белгиялик ҳужумчи Дивок Ориги 31 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.
«Футболчи сифатидаги мақсадимга эришдим. Болаликдаги орзуларимни рўёбга чиқардим — энг катта саҳналарда ўйнадим ва энг нуфузли совринларни қўлга киритдим. Буларнинг барчаси учун Яратгандан миннатдорман. Энди мен кейинги чақирув сари йўл олмоқдаман», — дейилади Оригининг баёнотида.
Дивок «Ливерпул» сафида АПЛ ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. «Милан»да ўйнади. Сўнгги икки йил давомида жамоа сафида бирорта ҳам расмий ўйинда майдонга тушмади.