Live
1
Ўзбек

Ҳоланд кейинги мавсумда АПЛни ютишга ваъда берди

Футбол
20 май, 01:45
Норвегиялик ҳужумчи муваффақиятсизлик жамоага қўшимча мотивация бўлиши кераклигини айтди.
Ҳоланд кейинги мавсумда АПЛни ютишга ваъда берди
Foto: Getty Images
19.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Борнмут Борнмут 1 : 1 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд мавсум охиридаги очко йўқотишлардан кейин ҳиссиётларини яширмади.

Норвегиялик футболчи жамоа кейинги мавсумда Англия Премер-лигасини ютиш учун бор кучини ишга солишини таъкидлади.

«Охир-оқибат Премер-лигадаги ҳар бир ўйин қийин эканлигини билдик. Биз ҳаракат қилдик, аммо бу етарли бўлмади. Энди бутун клуб бундан мотивация сифатида фойдаланиши керак. Биз жаҳлимиз чиқиши, ичимизда олов ёниши керак, чунки бу етарли эмас.

Икки йил ўтди, аммо бу гўёки абадийдек туюлмоқда. Кейинги мавсумда чемпионликни қўлга киритиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз», — деди Ҳоланд клуб матбуот хизматига.

37-турда «Манчестер Сити» сафарда «Борнмут» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳоланд учрашувнинг 90+5-дақиқасида гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Мавсум якунига бир тур қолганида «шаҳарликлар» 78 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

82 очкога эга «Арсенал» эса муддатидан олдин Англия чемпионлигини расмийлаштирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар