Англия Премер-лигаси 37-турида «Борнумт» клуби уйда «Манчестер Сити»ни қабул қилди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди.
Дастлаб 39-дақиқада Эли Крупи ҳисобни очди. 90+5-дақиқада Ҳоланд мувозанатни тиклади.
Натижада «шаҳарликлар» чемпионат якунига 1 та тур қолганда чемпионликни «Арсенал»га топширди. «Тўпчилар» «шаҳарликлар»дан 4 очкога илгарилаб кетган. «Борнмут» эса 56 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Ушбу беллашувда Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
АПЛ. 37-тур
Борнмут – Манчестер Сити 1:1
Голлар: Крупи 39 - Ҳоланд 90+5
Борнмут – Петрович, Смит, Хилл, Сенеси, Трюффер, Адамс, Скотт, Райян (Брукс, 84), Крупи (Клюйверт, 76), Таверниер, Эванилсон.
Манчестер Сити – Доннарумма, Нунес, Ҳусанов, Геҳи, О’Райли, Родри, Ковачич (Фоден, 56), Силва (Шерки, 56), Семенё (Савинио, 56), Доку (Мармуш, 76), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Адамс 37, Ҳилл 59