Пролигада мавсумнинг иккинчи қисмига қизғин тайёргарлик кўраётган Бекободнинг «Металлург» клуби таркибни шакллантириш ишларини ҳам унутгани йўқ.
Клуб ўз сафига Марко Миличкович, Азизбек Абдумўминов, Жасур Азимов, Асадбек Каримов, Самандар Очилов ва Даврон Сулаймоновни қўшиб олганини эълон қилди.
«Жамоамизнинг янги аъзоларига омад ёр бўлишини тилаймиз. Улар ўзларининг ишончли ўйини, самарали ҳаракатлари билан жамоа муваффақиятига ўз ҳиссаларини қўшишларига тилакдошмиз», — дейилади клуб хабарида.