«Интер Майами» футболчиси Лионел Мессининг жароҳати жиддий эмас. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул хабар берди.
38 ёшли футболчи MLS доирасидаги «Филаделфия»га қарши ўйин (6:4)да жароҳат сабаб алмаштирилди. У беллашувнинг 73-дақиқасида орқа сон қисмида ноқулайлик ҳис қилиб, майдонни тарк этди.
Маълум қилинишича, аргентиналик юлдуз эҳтиёт чораси сифатида мураббийлар штабидан захирага олишларини сўраган. У жиддий жароҳат олмаган. Шунга қарамай, Лионел жаҳон чемпионати олдидан таваккал қилишни истамаган.