Live
1
Ўзбек

«Каттақўрғон» Ёрқин Назаровни истеъфога чиқарди

Футбол
23 май, 10:13
Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилган.
«Каттақўрғон» Ёрқин Назаровни истеъфога чиқарди
Фото: Каттақўрғон ПФК

«Каттақўрғон» мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар юзага келди.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, бош мураббий Ёрқин Назаров билан амалда бўлган меҳнат шартномаси иккала томоннинг келишуви асосида бекор қилинган.

Маълумот учун, мазкур мутахассис «Каттақўрғон»ни қишда қабул қилиб олиб, янги мавсумга тайёрлаган эди. Жамоа унинг қўл остида тўққизта расмий учрашувда майдонга чиқиб, улардан бештасида ғалаба қозонди. Шунингдек, иккитадан ўйинда мағлубият ва дуранг қайд этилди.

«Каттақўрғон» раҳбарияти Ёрқин Ўткировичга жамоамиз ривожи йўлида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб, тажрибали мураббийнинг кейинги фаолиятига омад тилайди», — дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Kattaqurgon Kattaqurgon
Бугунги янгиликлар