Бугун
9
Ўзбек

«Истиқлол» ва «Персеполис» Игор Сергеев учун даъвогар – манба

Футбол
18 ноябр, 09:46
Унинг клуб билан шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Истиқлол» ва «Персеполис» Игор Сергеев учун даъвогар – манба
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев фаолиятини Эрон Пролигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Footballi нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Истиқлол» ва «Персеполис» клублари ўзбекистонлик 32 ёшли форвардга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар Сергеевни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Игор Сергеев бу мавсум «Пахтакор» сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади. Transfermarkt портали футболчи қийматини 1 миллион еврога баҳолаган.

Бугунги янгиликлар