Америкалик собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер нуфузли Sportico портали талқинига кўра, тарихдаги энг кўп маош олувчи боксчига айланди.
49 ёшли собиқ чарм қўлқоп устасининг спорт орқали ишлаб топган «маоши» инфляция, яъни пул қадрсизланишини қўшиб ҳисоблаганда 1,57 миллиард долларни ташкил қилган.
Sportico талқини бўйича тарихдаги энг кўп маош олувчи боксчилар:
1. Флойд Мейвезер (инфляцияни ҳисобга олганда —1,57 млрд доллар; инфляцияни ҳисобга олмаганда — 1,16 млрд доллар).
2. Майк Тайсон (1 млрд доллар; 495 млн доллар).
3. Саул Алварес (870 млн доллар; 760 млн доллар).
4. Мэнни Пакяо (815 млн доллар; 595 млн доллар).
5. Жорж Форман (740 млн доллар; 360 млн доллар).
6. Оскар де ла Хойя (720 млн доллар; 415 млн доллар).
7. Эвандер Холифилд (675 млн доллар; 320 млн доллар).