Live
7
Ўзбек

Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси. Беллингҳэм — иккинчи, Кейн — бешинчи ўринда (ESPN)

Футбол
13 ноябр, 21:20
    23
Рейтингнинг кучли бешлигидан «Барселона» ва «Бавария»нинг икки нафардан футболчиси жой олди.
Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси. Беллингҳэм — иккинчи, Кейн — бешинчи ўринда (ESPN)
Foto: Getty Images

ESPN нашри айни пайтда дунёнинг энг яхши 10 нафар футболчиси рейтингини тузди. Рўйхатнинг биринчи поғонасидан «Барселона» вингери Ламин Ямал жой олди.

Рейтинг муаллифи Райян O'Хенлон футболчиларнинг Чемпионлар лигаси нимчоракфинали даражасидаги ўртача жамоа таркибига қўшилган тақдирда, ушбу жамоанинг турнирда ғалаба қозониш имкониятини қанчалик оширишини баҳолаган. Жароҳат олган футболчилар рейтингга киритилмаган.

Иккинчи ўринни «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм эгаллади. Кучли учликни «Бавария» вакили Майкл Олисе якунлади. Шунингдек, кучли бешликдан «Барселона» ҳужумчиси Рафиня ва «Бавария» форварди Ҳарри Кейн жой олди.

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе олтинчи, «Манчестер Сити» вакили Эрлинг Ҳоланд саккизинчи поғонадан ўрин олди.

ESPN талқинига кўра, дунёнинг энг яхши 10 футболчиси:

Ламин Ямал («Барселона»)

Жуд Беллингҳэм («Реал»)

Майкл Олисе («Бавария»)

Рафиня («Барселона»)

Ҳарри Кейн («Бавария»)

Килиан Мбаппе («Реал»)

Деклан Райс («Арсенал»)

Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»)

Педри («Барселона»)

Витиня («ПСЖ»).

Маълумот учун, рейтингда «Барселона»нинг уч нафар футболчиси, «Реал» ва «Бавария»нинг эса икки нафардан вакили қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ямал 2025 йилда «Олтин тўп» учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

23 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар