Бугун
6
Ўзбек

«Челси» XXI асрда илк бор кетма-кет тўртта ўйинда гол ура олмасдан мағлуб бўлди

Футбол
20 апрел, 18:06
Лондон клуби турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Челси» XXI асрда илк бор кетма-кет тўртта ўйинда гол ура олмасдан мағлуб бўлди
Фото: Getty Images

«Челси» Англия Премер-лигасининг 33-тури доирасида кечган баҳсда «Манчестер Юнайтед»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, лондонликлар сўнгги 28 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор чемпионатда кетма-кет тўртта ўйинда гол ура олмасдан мағлуб бўлди.

Маълумот учун, Лиам Росениор жамоасининг ушбу омадсиз серияси 30-турда «Нюкасл»га қарши ўйинда (0:1) бошланган эди.

Шунингдек, «кўклар» «Эвертон» (0:3), «Манчестер Сити» (0:3) ва «МЮ»га мағлуб бўлишди.

Эндиликда «Челси» 21 апрел куни сафарда «Брайтон»га қарши ўйнайди. Жамоа ҳозирда Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 48 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги янгиликлар