Бугун
10
Ўзбек

«Барселона» форварди: «Жароҳатларим ўтмишда қолди»

Футбол
7 октябр, 11:10
Каталонияликлар марказий ҳужумчиси тез-тез жароҳат олиши ҳақида гапирди.
«Барселона» форварди: «Жароҳатларим ўтмишда қолди»
Фото: Gettyimages

«Барселона» марказий ҳужумчиси Габриэл Жезус Лондоннинг «Арсенал» жамоасида тез-тез жароҳатлар олгани ҳақида гапирди.

Жароҳатларим ўтмишда қолди. Ўтган мавсумда фақат битта жароҳат олдим, шундан кейин бошқа муаммоларга дуч келганим йўқ. Балки кимларгадир мен кетма-кет жароҳат оладигандек кўринарман, аммо аслида вазият бундай эмас. Менда узоқ давом этган жароҳатлар бор эди, бу эса бутунлай бошқа вазият» - дея форвард сўзларидан иқтибос келтиради Universal.

Маълумот учун, 29 ёшли Жесус 2017 йилдан 2022 йилгача «Манчестер Сити»да Гвардиола қўл остида ўйнаган. Бразилиялик футболчи тўрт мавсумни «Арсенал»да ўтказди ва ўтган ёзда Флик бошчилигидаги «Барселона»га кўчиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсумда ҳужумчи тўртта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол муаллифига айланди.

Бугунги янгиликлар