Вингер Алехандро Гарначо «Челси»дан «Астон Вилла»га тўлақонли трансфер қилиниши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, «Астон Вилла» Гарначони ижара муддати якунланганидан кейин ҳам ўз таркибида сақлаб қолмоқчи. Таъкидланишича, келишувга кўра, «шерлар» вингерни 50,2 млн евро эвазига сотиб олиши мумкинлиги бўйича банд мавжуд.
«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери мавсум стартида кам ўйин амалиётига эга бўлаётган бўлса-да, Гарначони ўзининг келажак учун режаларида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Астон Вилла» 22 ёшли Гарначони Лондоннинг «Челси» клубидан шу йил ёзда ижарага олди. Бирмингҳемликлар сафида вингер Премер-лиганинг 3 та ўйинида майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади.