Live
2
Ўзбек

АПЛда чемпионлик тақдири ҳал этиладими? Пешқадамлар тўқнашуви олдидан

Футбол
19 апрел, 06:52
АПЛда нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг муҳим баҳсларидан бири ўтказилади.
АПЛда чемпионлик тақдири ҳал этиладими? Пешқадамлар тўқнашуви олдидан
Фото - Getty Images
19.04.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 2 : 1 Арсенал Арсенал

Бугун, 19 апрел куни Англияда нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг муҳим тўқнашуви кузатилади. Чемпионлик учун курашаётган «Арсенал» Манчестерда «Сити» меҳмони бўлади. «6 очколик ўйин»да чемпионлик тақдири ҳал этилиши мумкин. «Сити» бу ўйиндаги ғалаба ва захира ўйинидаги 3 очко эвазига «Арсенал»дан пешқадамликни тортиб олиш имкониятига эга.

Турнир жадвали

Манчестердаги марказий ўйин олдидан Гвардиола жамоаси сўнгги уч ўйинида «Арсенал»ни лига кубоги финалида мағлуб (2:0) этган бўлса, Англия кубогида «Ливерпул»ни аяб ўтирмади – 4:0. Сўнгги турда эса 12 апрел куни «Челси» майдонидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

«Арсенал» эса баҳорда яна ўзига ўхшамаяпти – Англия кубогида «Саутҳемптон»га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди – 1:2. АПЛ доирасидаги сўнгги ўйинида 11 апрел куни Лондонда «Борнмут»га кутилмаганда мағлуб бўлди – 1:2. Охирги баҳсни эса ЕЧЛ чоракфинал жавоб учрашуви доирасида мухлислари қаршисида «Спортинг»га қарши ўтказиб, нурсиз дуранг қайд этди – 0:0.

Артета шогирдлари учун ҳал қилувчи палладаги бугунги ўйин жуда муҳим аҳамиятга эга. «Тўпчилар» АПЛ турнир жадвалида 70 очко билан пешқадам бўлса-да, 64 очкога эга «Манчестер Сити» бугунги 3 очко ва захирадаги ўйинидаги ғалаба эвазига пешқадамликни тортиб олиш имкониятига эга бўлиб турибди.

Тахминий таркиблар

Goal нашри АПЛдаги марказий ўйин олдидан тахминий таркибларни келтирди. Унга кўра, нашр бугун ҳам Пеп Гвардиола ҳимоя чизиғида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга ишонч билдириши кутилмоқда. Учрашув 19 апрел куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.

Goal

Эътиборли фактлар

«Манчестер Сити» Премер-лигада «Арсенал»га қарши сўнгги 10 та уй ўйинида мағлуб бўлмаган (7 ғалаба, 3 дуранг). Бу серия 2015 йил январидан бери давом этмоқда, ўшанда Мануэл Пеллегрини жамоаси 0:2 ҳисобида ютқазган эди.

«Арсенал» эса «Манчестер Сити»га қарши Премер-лигадаги сўнгги беш ўйинда мағлуб бўлмаган – 2 ғалаба, 3 дуранг.

Камида 10 та ўйин ўтказилган ойлар орасида апрел «Манчестер Сити» учун Пеп Гвардиола бошчилигида энг яхшиси ҳисобланади — ўртача очко (2,51) ва ғалаба фоизи (79,5%) бўйича. «Арсенал» учун эса Микел Артета даврида бу энг ёмон ой (бир ўйинга 1,54 очко, 42,3% ғалаба).

«Манчестер Сити» Премер-лигадаги сўнгги 14 та уй ўйинида мағлуб бўлмаган. Бу серия «Этиҳад»да биринчи турда «Тоттенҳэм»дан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин бошланган. Ушбу 14 ўйиндан 12 тасида улар камида икки марта гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар