Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уаби ЖЧ-2026 1/8 финалида Канадага қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз рақибимизни ҳурмат қиламиз. Бу жуда сифатли жамоа. Аввалги ўйинларда кўрсатган савиямиз бу сафар етарли бўлмайди. Ғалаба қозониш учун майдонда бор кучимизни беришимиз керак.
Бу биз учун энг қийин ўйин, чунки навбатдаги баҳс доим энг мураккаби бўлади. Нидерландияга қарши ўйин ортда қолди, энди бутун эътиборимиз Канадага қаратилган.
Менга Канада миллий жамоасининг энергияси, мақсад сари интилиши ва тартибли ўйини ёқади. Уларнинг ўзига хос услуби бор. Ҳатто аут ташлашларда ҳам вазиятни назорат қилишга ҳаракат қилишади ва кучли томонларидан жуда яхши фойдаланишади», — деди Уаби.
Эслатиб ўтамиз, Канада ва Марокаш миллий жамоалари ЖЧ-2026 1/8 финалида ўзаро баҳс олиб боради.
Маълумот учун, ушбу учрашув 4 июл куни АҚШнинг Хюстон шаҳридаги «NRG Stadium»да бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа мундиал чоракфиналига йўл олади.