Live
2
Ўзбек

«Қоида бир кечада ўзгариб қолдими?» – Анри Ҳусановнинг «Арсенал»га қарши баҳсли вазиятини «Барселона» ўйинида Гарсиянинг четлатилиши билан таққослади

Футбол
22 апрел, 06:33
Тиерри Анри Sky Sports телеканалидаги кўрсатувда ҳакамлар вазиятларни турлича талқин қилаётганини айтди.
«Қоида бир кечада ўзгариб қолдими?» – Анри Ҳусановнинг «Арсенал»га қарши баҳсли вазиятини «Барселона» ўйинида Гарсиянинг четлатилиши билан таққослади
Фото - Getty Images
19.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Борнмут Борнмут 1 : 1 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Арсенал» ва «Барселона» собиқ ҳужумчиси Тиерри Анри Sky Sports телеканалидаги АПЛ тур якунларига бағишланган кўрсатувда Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» - «Арсенал» (2:1) ўйинидаги ҳаракатига эътибор қаратиб, «Атлетико» - «Барселона» баҳсидаги Эрик Гарсиянинг четлатилиши билан таққослади.

«Куни кеча Мадридда ўтган «Барселона ва «Атлетико» ўртасидаги ўйиндаги вазиятни кўрдим ва минимал контакт учун «Барса» ҳимоячиси Эрик Гарсияга қизил карточка бериш қароридан ҳайрон қолдим. Бу ўша вазият учун жуда қаттиқ жазо эди. Бундай ҳолатлар ўйинни бутунлай ўзгартириб юборади.

Кейин эса «Ман Сити» - «Арсенал» учрашувидаги Абдуқодир Ҳусанов билан вазиятни кўрдим ва ҳакамнинг қарори... Яъни, жуда ўхшаш вазият ва бу ерда ўйинчига ҳеч нарса кўрсатилмади, жарима зарбаси ҳам белгиланмади. На қизил карточка, на жиддий қарор – ўйин давом этаверади.

Шундай пайтда мен энди ўзимга ва сизларга савол беришга мажбурман: ўзи бу ерда нима қиляпмиз? Футболни тушунсак нимани муҳокама қиляпмиз?

Агар Гарсияга қарши Мадриддаги ўйиндаги вазият ўйин қоидаси бузилиши ва четлатиш бўлса, унда бу Англияда ҳам, ҳамма жойда шунақа бўлиши керак. Агар Ҳусановнинг Ҳавертцга нисбатан вазиятида ҳеч нарса бўлмаса, у ҳолда Испаниядаги ўша вазият ҳам фол сифатида баҳоланмаслиги шарт.

Яъни, ҳаммаси жуда оддий – бир хил қоидани турли ҳолатларда, жамоа рамзи ёки вазиятга қараб турлича талқин қилиш мумкин эмас!

Ҳусановнинг вазияти мен учун ўйин қоидаси бузилишими? Йўқ, албатта! Асло йўқ. Футбол – контактли спорт тури, курашга қўйиб бериш керак. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Аммо шундай вазиятда «Барселона» ноҳақ жабр кўрганини айтмоқчиман. Агар бу ерда қизил карточка бермаётган бўлсангиз, у ерда ҳам бермаслиги керак. Ёки қоидалар бир кечада ўзгариб қолдими? Менимча, бундай бўлмаган.

«Барселона» Чемпионлар лигасидаги «Атлетико»га қарши баҳсда (2:1) бундай қарорга лойиқ эмас эди ва афсуски, айниқса бу даражадаги хатолар одамлар ўйлагандан анча катта аҳамиятга эга», - деди франциялик собиқ футболчи ва ҳозирда эксперт сифатида фаолият юритаётган Тиерри Анри.

Маълумот учун, «Сити» «Арсенал»ни мағлуб этиб, АПЛ турнир жадвалида орадаги фарқни 3 очкога етказди. Гвардиола шогирдлари захира ўйинида ғалабага эришса, очколар бўйича пешқадамга етиб олишади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар