Марокаш миллий жамоаси ҳужумчиси Исмоил Сайбари ЖЧ-2026 1/8 финалида Канадага қарши баҳсни охирига етказа олмайдиган бўлди.
«Бавария» футболчиси учрашувнинг 20-дақиқасида эҳтимолий мушак жароҳатини олди. Сайбари майдонга ўтириб қолди ва тиббий ходимлар кузатувида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Суфён Раҳим майдонга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, Исмоил Сайбари Марокаш миллий жамоасининг асосий ҳужумчиси ва ЖЧ-2026даги энг яхши тўпурари ҳисобланади. У ушбу мундиалда Бразилия, Шотландия ва Ҳаити дарвозаларини ишғол қилиб, 4 та баҳсда 3 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Маълумот учун, Сайбари жорий ёзда, ЖЧ-2026 давом этаётган пайтда ПСВдан Мюнхеннинг «Бавария» клубига расман кўчиб ўтган.