Индонезия пойтахти Жакартада ўтаётган футзал бўйича Осиё кубогида чоракфинал баҳслари старт олди.
Унда С гуруҳида 2-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон миллий жамоаси D гуруҳининг 1-ўрин соҳиби Эронга қарши тўқнаш келиб, 7:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу тариқа, ўзбекистонлик футзалчилар мусобақани чоракфиналда якунлади. Эрон эса яримфинал йўлланмасини қўлга киритди.
Осиё кубоги. Чоракфинал
Эрон — Ўзбекистон 7:4
1 феврал, Жакарта.
Голлар: Оладғобад 6, Аббоси 9, Дираҳшони 12, Сабзи 18, Тайеби 25 (пен), Азимиҳематободи 31, Сабзи 40 (дубл) — Ропиев 1 (пен), Тўлқинов 5, Жўраев 26, Ахаджонов 33.
Эрон (илк бешлик): 1. Бағер Муҳаммади, 5. Муҳаммадҳуссайин Дираҳшони, 7.Меҳди Карими, 12. Салар Ағопур, 14. Беҳруз Азимиҳематободи.
Захира: 2.Маҳди Рустами, 3.Амирҳуссайин Ғуломи, 4.Ҳуссайин Сабзи, 6.Меҳди Меҳдиқони, 8.Муслим Оладғобад, 9.Саид Аҳмад Аббоси, 10.Ҳуссайин Тайеби, 11.Али Ҳалилванд Сомеҳсофла, 13. Масоуд Юсуф Шавардози.
Бош мураббий: Воҳид Шамсои.
Ўзбекистон (илк бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 7.Акбар Усмонов, 10.Шахрам Фахриддинов.
Захира: 1.Шавкат Ибрагимов, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Аброр Ахмедзянов, 5.Суннатилла Жўраев, 8.Хайрулло Солихов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Музаффар Ахаджонов, 13.Элдор Ниғматов, 14.Самариддин Беркинов.
Бош мураббий: Нодир Элибоев.