Live
12
Ўзбек

Дзюдо. Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Бошқалар
21 ноябр, 09:45
Ўзбекистон ёшлар миллий жамоаси мусобақанинг яккалик баҳсларини 3 та медал билан якунлади.
Дзюдо. Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Foto: Olypmicuz

Тошкентда ўтказилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳисобига навбатдаги медал қўшилди. +100 кг вазн тоифасида иштирок этган Фазлиддин Рафиқов бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик дзюдочи бронза медали учун кечган баҳсда туркиялик Маҳмутжан Маденни мағлуб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар миллий жамоаси жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларини 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан якунлади.

Маълумот учун, эртага мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий баҳслар ўтказилади.

Бугунги янгиликлар