Live
12
Ўзбек

Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби World Boxing вице-президенти этиб сайланди

Бокс
21 ноябр, 01:00
Панама давлатида World Boxing ташкилотининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби World Boxing вице-президенти этиб сайланди
Фото: Sport vazirligi

Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Миршоҳид Тиллабоев World Boxing халқаро бокс ташкилотининг вице-президенти лавозимига сайланди.

Панама давлатида World Boxing ташкилотининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги асосий масалалардан бири ташкилот вице-президентини сайлаш бўлди.

Ушбу лавозимга номзоди илгари сурилган Миршоҳид Тиллабоев овоз бериш жараёнида катта устунлик билан ғалаба қозонди.

Сайловда дунёнинг 95 та миллий бокс федерацияси вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон вакили рақибларига нисбатан сезиларли даражада кўпроқ овоз тўплаб, халқаро ташкилот раҳбариятидан ўрин олди.

Ушбу натижа Миршоҳид Тиллабоевнинг халқаро спорт майдонидаги кўп йиллик фаолияти ва меҳнатига берилган юксак баҳо сифатида эътироф этилмоқда.

Шунингдек, унинг World Boxing вице-президенти этиб сайланиши Ўзбекистон бокс мактабининг жаҳон миқёсидаги нуфузи ва мамлакатимиз боксига бўлган ишончнинг яна бир ифодаси бўлди.

Бугунги янгиликлар