Live
1
Ўзбек

Рюдигер жамоадоши билан можарога киришгани айтилмоқда

Футбол
7 май, 07:10
Манбаларга кўра, «Реал» ҳимоячиси машғулотда яна тортишувга сабаб бўлган.
Рюдигер жамоадоши билан можарога киришгани айтилмоқда
Foto: Getty Images

«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоадоши Алваро Каррерас билан яна можаро қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда El Chiringuito журналисти Маркос Бенито маълум қилди.

Унга кўра, икки ҳафта аввал машғулот вақтида футболчилар ўртасида яна зиддият юзага келган ва жамоадошлар вазиятга аралашиб, Рюдигерни узр сўрашга мажбур қилган.

Аввалроқ Онда Серо журналисти Мигел Серрано ҳам германиялик ҳимоячи Каррерасни урганини иддао қилганди. СОPE нашри вакили Мигел Анхел Диас эса бу воқеа феврал ойида содир бўлганини айтган.

Тhe Athletic ҳам апрел ойида Рюдигер жамоадошларидан бири билан можаро қилгани ҳақида ёзган ва футболчи кейинчалик узр сўраб, жамоани оилалари билан бирга тушликка таклиф қилгани қайд этилган.

Каррераснинг ўзи эса вазиятга изоҳ бериб, буни катта муаммо сифатида баҳоламаган.

«Бу бир марталик ва жиддий бўлмаган ҳолат эди, ҳаммаси аллақачон ҳал қилинган», — деган футболчи.

Маълумот учун, «Реал» ички муҳитидаги вазият сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида фаол муҳокама қилинмоқда. Аввалроқ Валверде ва Чуамени машғулот пайтида жанжаллашиб кетгани хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар