Испания чемпионатида феврал ойининг энг яхшилари аниқланди.
Энг яхши мураббий сифатида «Бетис» устози Мануэл Пеллегрини эътироф этилди. Чилилик мутахассис якунланаётган ойда жамоаси билан 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.

Энг яхши футболчига аталган соврин «Вилярреал» форварди Жорж Микаутадзега насиб этди. Грузиялик ўйинчи февралда 4 та баҳсда 3 та гол урди ва яна 1 та голга ассистентлик қилди.
«Осасуна» вингери Виктор Муньос эса энг яхши ёш ўйинчи деб топилди. 22 ёшли испан бу ойда памплоналиклар билан 3 ўйинда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.
