Бугун
8
Ўзбек

Ўзбекистон иккинчи бор Эронни мағлуб этишга уриниб кўради — ўзаро ўйинлар статистикаси

Футбол
8 сентябр, 07:00
Жамоалар бугун 17-бор тўқнаш келишади. Ўзаро ўйинлардаги энг яхши тўпурар Торимий саналади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ўзбекистон иккинчи бор Эронни мағлуб этишга уриниб кўради — ўзаро ўйинлар статистикаси
Foto: UFA
08.09.2025 AET CAFA Nations Cup Эрон Эрон 1 : 0 Ўзбекистон Ўзбекистон

Бугун, 8 сентябр куни CAFA Nations Cup финалида Ўзбекистон миллий жамоаси ўз майдонида Эронни қабул қилади.

Беллашув «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 19:30да старт олади.

Жамоалар шу кунгача 16 бор тўқнаш келишган ва катта устунлик форслар томонида — 1 ғалаба, 5 дуранг, 10 мағлубият.

Аммо сўнгги йилларда жамоаларнинг ўзаро баҳсларида кучлар тенглашиб қолди, яъни охирги 4 та беллашувда ғолиб аниқланмади.

Ўзбекистон ягона ғалабасини 2012 йил Теҳронда қўлга киритган. Ўшанда ЖЧ-2014 саралаши доирасида Улуғбек Бақоевнинг голи Миржалол Қосимов бошқарган жамоага 3 очко келтирган.

Ўзаро ўйинлардаги энг яхши тўпурар Маҳдий Торимий саналади. Ҳужумчи Ўзбекистон дарвозасини 5 бор ишғол қилган. У бугун ҳам майдонга тушади. Али Даий ва Сардор Озмунда 3 тадан гол бор. Ўзбекистондан эса ҳеч ким биттадан ортиқ гол урмаган.

Ўзаро ўйинлар:
14.12.1998 Осиё ўйинлари, 1/4 финал
Ўзбекистон — Эрон 0:4

11.07.2007 Осиё кубоги
Эрон — Ўзбекистон 2:1

2007 yilgi Osiyo kubogi o`yinidan
Foto: UFA

05.09.2009 Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Эрон 0:0

03.06.2012 ЖЧ-2014 саралаши
Ўзбекистон — Эрон 0:1

14.11.2012 ЖЧ-2014 саралаши
Эрон — Ўзбекистон 0:1

2012 yilgi Tehrondagi o`yindan
Foto: UFA

11.06.2015 Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Эрон 0:1

06.10.2016 ЖЧ-2018 саралаши
Ўзбекистон — Эрон 0:1

JCH-2018 saralashidagi o`yindan
Foto: UFA

12.06.2017 ЖЧ-2018 саралаши
Эрон — Ўзбекистон 2:0

19.05.2018 Ўртоқлик ўйини
Эрон — Ўзбекистон 1:0

11.09.2018 Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Эрон 0:1

O`rtoqlik o`yinidan
Foto: UFA

08.10.2020 Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Эрон 1:2

20.06.2023 CAFA Nations Cup, финал
Ўзбекистон — Эрон 0:1

21.11.2023 ЖЧ-2026 саралаши
Ўзбекистон — Эрон 2:2

JCH-2026 saralashi doirasidagi o`yinda Sergeyev gol urmoqda
Foto: UFA

11.06.2024 ЖЧ-2026 саралаши
Эрон — Ўзбекистон 0:0

10.10.2024 ЖЧ-2026 саралаши
Ўзбекистон — Эрон 0:0

25.03.2025 ЖЧ-2026 саралаши
Эрон — Ўзбекистон 2:2

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Эрон Эрон
  • CAFA Nations Cup CAFA Nations Cup
Бугунги янгиликлар