Бугун
15
Ўзбек

Ямал — мавсум футболчиси, «Реал» клуби эса энг паст баҳоланди: ESPN Ла Лига якунларини эълон қилди

Футбол
27 май, 01:53
Ламин Ямал йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ямал — мавсум футболчиси, «Реал» клуби эса энг паст баҳоланди: ESPN Ла Лига якунларини эълон қилди
Foto: Getty Images

ESPN нашри Испания чемпионатининг якунланган мавсуми бўйича ўз талқинидаги асосий номинациялар ғолибларини эълон қилди.

Манбага кўра, мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида «Барселона» вингери Ламин Ямал тан олинган.

Шунингдек, йилнинг энг яхши трансфери ҳам каталонияликларга тегишли бўлди. Жоан Гарcиянинг трансфери мавсумнинг энг муваффақиятли хариди деб баҳоланди.

Йилнинг энг яхши мураббийи соврини «Райо Валекано» устози Инйиго Пересга насиб этди.

Энг катта прогресс қайд этган футболчи сифатида эса «Вилярреал» яримҳимоячиси Алберто Молейро эътироф этилди.

Бундан ташқари, ESPN клубларнинг мавсумдаги чиқишларига ҳам баҳо берди.

Қайд этилишича, энг юқори баҳони «Барселона» ва «Райо Валекано» олган. Энг паст баҳо эса «Реал Овиедо» ҳамда Мадриднинг «Реал» клубига қўйилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
  • Райо Вальекано Райо Вальекано
  • Реал Овьедо Реал Овьедо
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар