«Бухоро» клуби сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди.
«Бухоро» профессионал футбол клуби ўз сафига янги футболчи сербиялик — Велко Филиповични қўшиб олди.
1999 йил 11 октябрда туғилган футболчи профессионал фаолияти давомида Сербия ва Таиланд чемпионатларида бир қатор клублар сафида тўп тепган.
Фаолияти давомида у қуйидаги клублар шарафини ҳимоя қилган:
«Явор Иваница» (Сербия)
«Борац» (Сербия)
«Аюттҳая Юнайтед» (Таиланд)
«Патҳум Юнайтед» (Таиланд)
«Чиангмай» (Таиланд)
«Чианграй Юнайтед» (Таиланд)
«Накҳонпатҳом» (Таиланд)
«Районг» (Таиланд)
У баланд бўйи, жисмоний кучи ва ҳимоядаги ишончли ўйини билан ажралиб туради», — деб ёзади клуб матбуот хизмати.
Аввалроқ «Бухоро» Шерзод Эсанов трансферини эълон қилганди.