Live
5
Ўзбек

«Бухоро» Шерзод Эсанов билан шартнома имзолади

Футбол
8 январ, 02:30
Шерзоднинг сўнгги клуби Беларуснинг «Динамо Брест» жамоаси бўлганди.
«Бухоро» Шерзод Эсанов билан шартнома имзолади
Фото: PFC Bukhara

«Бухоро» клуби Шерзод Эсанов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Жамоамиз сафига тажрибали ва истиқболли футболчи Шерзод Эсанов қўшилди! Эсанов профессионал фаолияти давомида нафақат клуб миқёсида, балки Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар жамоалари сафида ҳам тўп тепиб, муҳим халқаро тажриба орттирган.

Фаолияти давомида у «Чиғатой», «Андижон», «Олимпик», «Акрон» ва «Динамо Брест» каби клублар шарафини ҳимоя қилган», — дейилади хабарда.

Қайд этиш лозим, Шерзоднинг сўнгги клуби Беларуснинг «Динамо Брест» жамоаси бўлганди. Эсанов бу ердаги фаолияти давомида 9 ўйинда қатнашиб, 2 та ассист муаллифи бўлди.

Бугунги янгиликлар